“Помидор ва бринзали пишириқ”

“Помидор ва бринзали пишириқ”
Маҳсулотлар:
200 г бринза, 100 г сарёғ, керагича ун, 2 та помидор, 1 та тухум.
Тайёрланиши:
идишга ун, туз ва совутилган сарёғни солинг. Урвоқ ҳолига келтириб, 1 та тухум қўшинг. Хамир ҳолига келтириб, совутгичга жойланг. Помидорларни айлана, бринзани тўртбурчак шаклда тўғранг. Қолипга хамирни ёйиб, ичига туз ва кўкатлар билан аралаштирилган помидор ва бринзани солинг. Бу очиқ пирогни тайёр бўлгунча, газ духовкасида 180 °С да пиширинг.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика