Қулупнайли творогли кекс
Қулупнайли творогли кекс
Маҳсулотлар:
300 г қулупнай, 100 г сарёғ, 300 г ун, 200 г шакар, 200 г творог, 2 та тухум, бир чимдим ванилин.
Тайёрланиши:
тухумларни шакар ва ванилин билан бирга кўпиртиринг. Творог қўшиб, кўпиртиришда давом этинг. Буни эритиб совутилган сарёққа қўшинг. Ун ва истеъмол содаси қўшиб, ёғланган қолипчаларнинг ярмини шу хамир билан тўлдиринг. Ҳар бир кекс ўртасига биттадан қулупнай солиб, қолган хамир билан устини ёпинг. 40 дақиқага газ духовкасига 170 ° С да қўйинг.
Tavsiya qilamiz