“Бақлажонли салат”.

“Бақлажонли салат”.
Маҳсулотлар:
бақлажон, кўкатлар, кўк пиёз, ўсимлик ёғи, булғор қалампири, помидор, шакар, туз, сирка, зираворлар.
Тайёрланиши:
бақлажонларни бутунлигича газ духовкасида пишириб олинг. Устидаги пўстини шилиб ташланг. Йирик сомонча шаклида тўғранг. Помидор ва булғор қалампирини ўрта катталикда тўғранг. Кўкатларни қўшинг. Пиёзга эса озгина сирка сепиб юборинг. Кейин ҳамма маҳсулотларни туз, шакар, ўсимлик ёғи қўшиб аралаштиринг.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика