“Лавлагили салқин суюқ таом”.

“Лавлагили салқин суюқ таом”.
Маҳсулотлар:
500 гр лавлаги, 250 гр картошка, 150 гр сабзи, 4 та тухум, 250 гр бодринг, 2 ош.қ. лимон шарбати, кўк пиёз, шивит, петрушка, туз, сметана.
Тайёрланиши:
Яхшилаб ювилган лавлагини 2 литр сув ва лимон шарбати солиб қайнатасиз. Унгача пишган картошка, тухум оқи, бодирнг, пишган қизил сабзини тўртбурчак қилиб, кўкатларни майда қилиб тўғраб турасиз. Лавлаги пишгач, у қайнаган сувни (1,5 л) совутасиз. Лавлагининг ўзини эса артиб, тўртбурчак қилиб тўғрайсиз. Кейин ҳамма сабзавотларни аралаштириб, тузини ростлайсиз, сметана қўшасиз ва совиган лавлаги сувини соласиз. Аралаштириб, совутгичга қўясизу, салқин ҳолда дастурхонга тортаверасиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика