Жигарли иссиқ салат.
Жигарли иссиқ салат.
Маҳсулотлар:
қайнатилган тухум 4 та, 300 гр пишган жигар, эритилган пишлоқ 150 гр, 2 та пиёз, 1 дона саримсоқ пиёз, майонез, ўсимлик ёғи, безак учун: пишлоқ, зайтун ва кўкатлар.
Тайёрланиши:
пиёзни парраклаб, ёғда қовуриб оламиз. Унга жигарни тўғраб солиб, оловини ўчириб қўямиз. Иссиқлигида тўғралган тухум ва эритилган пишлоқ қўшилади. Табга кўра майонез солиш мумкин. Безак бериб дастурхонга тортамиз.
Tavsiya qilamiz