“Тиффани” салати.
“Тиффани” салати.
Маҳсулотлар:
салат барглари, пишган товуқ гўшти, ёнғоқ мағизи, 6 та қайнатилган тухум, 200 гр пишлоқ, 500 гр данаксиз яшил узум, майонез.
Тайёрланиши:
Салат баргларини қўлда узамиз, товуқ гўшти ва тухумни сомонча қилиб тўғраймиз. Пишлоқни қирғичдан чиқарамиз. Ёнғоқ ва майонез қўшиб, аралаштирамиз. Уни салат идишга солиб, энг устини иккига бўлинган узум доначалари билан қоплаб чиқамиз.
Tavsiya qilamiz