“Товуқли иссиқ салат”.
“Товуқли иссиқ салат”.
Маҳсулотлар:
2 та товуқ оёғи, 150 гр помидор, 1 бош қизил пиёз, 150 гр пишлоқ, 0,5 пиёла қатиқ, 12 дона зайтун меваси, 3 ош.қ. зайтун ёғи, туз, мурч, соя соуси.
Тайёрланиши:
Озгина ёғда тўғралган товуқ гўштини қовуриб оламиз. Чала тайёр бўлгач , соя соуси қўшиб, димлаб қўямиз. Пиёзни юпқа паррак қилиб, помидорни эса ярим ой шаклида тўғраймиз. Пишлоқни қирғичдан чиқарамиз. Зайтун меваларини парраклаймиз. Гўшт пишгач, ҳаммасини солиб аралаштирамиз ва бир дақиқага қопқоғини ёпиб қўямиз.
Tavsiya qilamiz