“Дўлма”.

“Дўлма”.
Маҳсулотлар:
0,5 кг қийма, 1 пиёла гуруч, 2 та пиёз, туз, мурч, зира, ток барги, гўшт шўрваси.
Тайёрланиши:
Пиёзни жуда майда тўғраб, қийма, туз, мурч, зира ва ювилган гуруч билан аралаштиринг. Ток баргларини қайнаган сувда бир чайиб олиб, кейин уларни худди блинчик каби ўраб, тугасиз. Қозон тагига дўлмаларни териб, устидан шўрва солинг ва қопқоғини ёпиб, паст оловда 40 дақиқа давомида пиширинг.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика