Мевали кекс.

Мевали кекс.
Маҳсулотлар:
2 та тухум,200 гр шакар, 50 гр сарёғ, 200 мл қатиқ, ванилин, корица, кўпиртиргич, 200 гр исталган мевалар, 1 пиёла сули ёрмаси, 1 пиёла ун. Тайёрлаш: Ун, сули ёрмаси, кўпиртиргични бирлаштиринг. Алоҳида идишда тухум, шакар, қатиқ ва эритиб совитилган сарёғни аралаштиринг. Кейин иккала масаллиқни бирлаштиринг. Меваларни қўшиб, хамирни қолипга солинг. Газ духовксида 180 даража иссиқда 40 дақиқа давомида тайёр бўлади.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика