“Қорағатли пирог”.
“Қорағатли пирог”.
Маҳсулотлар:
Қорағат(смородина), 2та тухум, 1 пиёла шакар, 3 пиёла ун,1 пиёла сметана, истеъмол содаси, 100 гр крахмал, 200 гр сарёғ.
Тайёрланиши:
Сарёғ, тухум, шакар, сметанани кетма кетликда солинг, аралаштиринг. Истеъмол содаси қўшилган ун билан хамир қоринг. Қорағат, крахмал ва шакарни аралаштириб, ёйиб, қолипга солинган хамир ичига жойланг. Устидан хамирнинг иккинчи бўлаги билан ёпиб, четларини чимдиб чиқинг. Ўртасида тешикча қолдиринг. Устига тухум суртиб, қизаргунча газ духовкасида пиширинг.
Tavsiya qilamiz