Бақлажон ва қўзиқоринли салат.

Бақлажон ва қўзиқоринли салат.
Маҳсулотлар:
2 та бақлажон, 3 та пиёз, 200 гр қўзиқорин, майонез, туз, саримсоқ, сирка, кўкат, 2 ош.қ. ўсимлик ёғи(қовуришга).
Тайёрланиши:
ўсимлик ёғини қиздириб, унга тўғралган қўзиқорин солиб, бир икки айлантирамиз, кейин пиёз, кейин бақлажон солинади. Озгина қовуриб, димлаб қўямиз. Пишгач, оловини ўчириб, эзилган саримсоқ, тўғралган кўкатлар, сирка ва майонез қўшиб, дастурхонга тортамиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика