“Шафтоли торт”.

“Шафтоли торт”.
Маҳсулотлар:
125 гр сарёғ, 300 гр шакар, 150 гр ун, 5 та тухум, 1 ч.қ.хамир кўпиртиргич, 1 ош.қ. агар агардан тайёрланган желе кукуни, 400 гр творог, 1 стакан қаймоқ, ванилин, 0,5 та лимон, 500 гр шафтоли.
Тайёрланиши:
Идишга сарёғ, 125 гр шакар, ун ва хамир кўпиртиргични соламиз. Аралаштирамиз. Тухум қўшиб, хамир қиламиз. Қолипга қуйиб, 25 дақиқа пишириб оламиз ва кўндалангига икки бўламиз. Алоҳида идишга 3 та тухум сариғи, шакар, ванилин ва лимон шарабтини солиб, кўпиртирамиз. Тухумли аралашмага творог, қаймоқ, желе қўшиб крем қиламиз. Бисквитларнинг устини шу крем билан қоплаб, орасига ва устига шафтоли бўлакларидан қўйиб безатамиз. Совутгичда бир неча соат сақлаб, кейин кесиш мумкин.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика