“Шафтоли ва творогли пирог”.
“Шафтоли ва творогли пирог”.
Маҳсулотлар:
500 гр шафтоли, 400 гр творог, 1 стакан шакар, 3 та тухум, 100 гр сарёғ, 1 стакан ун, 1 ч.қ хамир кўпиртиргич, 2 ош.қ. крахмал, 0,5 лимон, 1 ч.қ. ваниль шакари, 0,5 ч.қ. корица, 1 стакан сметана.
Тайёрланиши:
0,5 ст. шакар, 1 та тухум, сарёғ ва кўпиртиргич қўшилган ундан хамир қорамиз. Қолипнинг ичига жойлаб, четларини кўтарамиз. Совутгичга қўямиз. Алоҳида идишда творог, сметана, ванилин, корица, крахмал, шакарни солиб, блендерда кўпиртирамиз. Колипга жойланган хамир ичига уни қуямиз. Устини ярим палла шафтолилар билан безатамиз. Газ духовкасида 1 соат давомида пиширамиз.
Tavsiya qilamiz