Шафтолили ширинлик.

Шафтолили ширинлик.
Маҳсулотлар:
1,5 стакан сув, 1 стакан шакар, райҳон, 6 та шафтоли.
Тайёрланиши:
идишга сув ва шакарни, райҳоннинг ярмисини(10 та япроқ) солиб қайнатамиз. Шафтолининг данагини олиб, шу сувга соламиз. 4 дақиқадан сўнг, шафтолини ўгириб чиқамиз. Кейин қайнаётган қиёмга райҳоннинг қолганини солиб, яна бир оз қайнатамиз. Шафтолиларни териб олиб, совугач терисини олиб ташлаб, чиройли идишга соламиз, устидан қиёмини қуйиб дастурхонга тортамиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика