Қишга шафтоли компот.
Қишга шафтоли компот.
Маҳсулотлар:
3 кг шафтоли, 800 гр шакар, 1 литр сув, лимон кислотаси( 1банкага 1 чимдим).
Тайёрланиши:
Шафтолини ювиб, каттароқ идишга жойлаймиз. Устидан қайнаган сув қуйиб, 40 дақиқа қолдирамиз. Кейин стерилланган банкаларга жойлаб, устидан тоза қайноқ сув қуямиз. 30 дақиқадан сўнг сувни қозонга солиб, унга шакар, лимон кислотаси қўшиб, қайнатамиз. Кейин яна шафтолиларнинг устидан қуйиб, темир қопқоқ билан ёпиб қўямиз.
Tavsiya qilamiz