Чемпионат” салати.
Чемпионат” салати.
Маҳсулотлар:
1 банка консерваланган яшил нўхат, 1 банка консерваланган жўхори, 150 гр гўшт маҳсулоти, 3 та тухум, майонез, кўк пиёз, 4 та картошка, туз, 3 та қизил сабзи, шивит.
Тайёрланиши:
Шивит ва нўхатдан бошқа барча маҳсулотларни пишириб, бир хил катталикда тўғраб, майонезга қориштириб оламиз. Каттароқ ясси идишга тўртбурчак шаклда соламиз. Устига бир қатор нўхат, бир қатор шивит сепиб, футбол майдони ҳосил қиламиз. Майонез ёрдамида дарвоза ва майдон чизиқларини юзага келтирамиз.
Tavsiya qilamiz