“Нозик” салати

“Нозик” салати
Маҳсулотлар:
товуқ гўшти 300 гр, олхўри қоқиси 150 гр, ёнғоқ 100 гр, қайнатилган тухум 5 та, бодринг 2 та, майонез табга кўра(тахминан:150 гр)
Тайёрланиши:
Салат учун тайёрланган идиш тагига майда тўғралган товуқ гўштини соламиз. Устидан майонез суртамиз. Унинг устидан тўғралган ёнғоқ, устидан олхўри қоқиси, устидан тузланган бодринг солинади. Кейин яна бир қават майонез суртилади. Охирида қирғичдан чиқарилган тухум оқи ва устидан сариғи билан салат тугалланади. Агар маҳсулотлар ортиб қолса(идиш кичикроқ бўлса) уларни икки қаватдан ҳам солиш мумкин.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика