Тухумли қовурдоқ.

Тухумли қовурдоқ.
Маҳсулотлар:
(4 порция учун) 400 гр қийма, 4 дона картошка, 4 дона тухум, 0,5 пиёла гуруч, 1 та қизил сабзи, ўсимлик ёғи, томат.
Тайёрланиши:
аввал қиздирилган ёғда картошка ва сабзини қизартириб оламиз, кейин қиймага туз, зира, гуруч қўшиб, яхшилаб эзиб аралаштириб, тухум катталигида думалоқчалар ясаб, уларни ҳам қизартирамиз, тухумларни қайнатиб пишириб олиб, ёғда қизаргунча ҳамма томонини айлантириб турамиз. Кейин 1 та пиёзни тўғраб, қизартириб, устидан томат солиб қовурамиз. Барча маҳсулотларни солиб, сув қуямиз. Сув маҳсулотларнинг ярмисини қоплаши керак. Тузини ростлаб, 1 соат паст оловда қопқоғини ёпиб пиширамиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика