Сабзавотли пицца

Сабзавотли пицца
Маҳсулотлар:
хамиртуриш, сув, ёғ, ун, томат пастаси, булғор қалампири, петрушка, помидор, зайтун, туз, пишлоқ.
Тайёрланиши:
Унни хамиртуриш билан аралаштиринг. Туз, сув ва ўсимлик ёғи қўшиб, хамир қоринг ва 20 дақиқа тиндириб қўйинг. Унгача ичига солинадиган нарсаларни тайёрлаб туринг: помидор, булғор қалампири, зайтун меваси ва петрушкани тўғранг. Пишлоқни қирғичдан чиқаринг. Хамирни икки қисмга бўлиб, жўваланг. Ҳар икковининг устига сабзавотларни чиройли қилиб солиб, энг устидан пишлоқни сепиб чиқинг. Газ духовкасида пишлоқ эригунича пиширинг.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика