“Қиймали блинчик”
“Қиймали блинчик”
Маҳсулотлар:
Хамирига: 3 пиёла сут, 2 пиёла ун, 3 дона тухум, 2 ош.қ. ёғ, туз, шакар, истеъмол содаси. Қиймасига: 250 гр гўшт қиймаси, 2 дона пиёз, туз, зира.
Тайёрланиши:
Маҳсулотлардан сметана қуюқлигида хамир тайёрлаб оламиз, уларни бир чўмичдан олиб, қиздирилган ва ёғ суртилган товада икки томонини қизартириб пишириб оламиз. Озгина ёғ қиздириб аввал майда тўғралган пиёзни. Кейин қиймани солиб, бир оз ўрта оловда қовурамиз, гўштнинг суви чиққач, паст оловга 20 дақиқага димлаб қўямиз. Дастурхонга тортишдан аввал ичига қиймадан 1 ош.қ. дан солиб, ўраб, устига сметана суртиб қўямиз.
Tavsiya qilamiz