Ярим ой печеньеси
Ярим ой печеньеси
Маҳсулотлар:
2 дона тухум, 200 г хона ҳароратида юмшатилган маргарин, 1 пиёла шакар, 2,5 пиёла ун, озгина истеъмол содаси, ванилин.
Тайёрланиши:
Барча маҳсулотлардан қўлга ёпишмайдиган хамир қориб, бир оз тиндириб қўйилади. Кейин уни 1 см қалинликда ёйиб, ундан кичкина пиёла ёки стакан ёрдамида “ярим ой”лар кесиб олинади. Газ духовкасида 180 даража иссиқликда 12 дақиқа пиширилади.
Tavsiya qilamiz