Товуқли блинчик
Товуқли блинчик
Маҳсулотлар:
Хамирига: 3 пиёла сут, 2 пиёла ун, 3 дона тухум, 2 ош қошиқ ёғ, туз, шакар, истеъмол содаси.
Қиймасига: товуқ гўшти, туз, сарёғ.
Тайёрланиши:
маҳсулотлардан сметана қуюқлигида хамир тайёрлаб оламиз, уларни бир чўмичдан олиб, қиздирилган ва ёғ суртилган товада икки томонини қизартириб пишириб оламиз. Товуқ гўштини тузли сувда қайнатиб олиб, кейин гўшт қиймалагичдан чиқарамиз. Озгина сарёғда туз сепиб, қовуриб, димлаб қўямиз. 5 дақиқа ўтгач, блинчик ичига қиймадан 1 ош қошиқ дан солиб ўраб ,устига сметана суртиб қўямиз.
Tavsiya qilamiz