“Пўстин кийган балиқ” салати

“Пўстин кийган балиқ” салати
Маҳсулотлар:
3 та қизил сабзи, 3 та картошка, 1 та қизил лавлаги, майонез, 4 та қайнатилган тухум, сельд балиғининг қилтаноқсиз гўшти, 1 бош пиёз , 1 та яшил олма.
Тайёрланиши:
Қизил сабзи, картошка ва қизил лавлагини қайнатиб, барча маҳсулотларни қирғичдан чиқариб оламиз. Кейин салат идишнинг энг тагига балиқ гўштини солиб, устига бир қават картошка, майонез, бир қават сабзи, майонез, тухум, майонез соламиз. Маҳсулотлар тугагунча шу тарзда давом эттирамиз. Охирги қаватини лавлаги ва майонез билан тугатиб, тухум сариғи билан безаб қўямиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика