Безели пирожний

Безели пирожний
Маҳсулотлар:
4 дона учун: 8 та катта безе. Кремига: 200 г қаймоқ, ванилин, 50 г қанд упаси.
Тайёрланиши:
аввал крем тайёрлаб оламиз. Бунинг учун қаймоқни аввалдан қанд упаси ва ванилин билан аралаштириб олиб, кейин кўпиртирамиз. Қаймоқ шакл ҳосил қила бошлагач, кўпиртиришни тўхтатамиз. Безенинг устига озгина крем солиб, устидан иккинчи бизени ёпиштирамиз. Таъбга кўра орасига бирор мева қўшсак ҳам бўлади. Устини ҳам шу крем билан безатиб, шоколад қириндисидан сепамиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика