"Қовоқли гуляш"

"Қовоқли гуляш"
Маҳсулотлар:
750 г мол гўшти, 350 г пиёз, 200 г қовоқ (тозаланган ва қайнатилган), 3 ош қошиқ эритилган сариёғ, 400 мл гўшт бульони, 4 ош қошиқ сметана, туз, мурч.
Тайёрланиши:
гўштни ўртача тўртбурчак шаклда тўғраймиз, ювамиз ва қуритамиз. Пиёзни артиб, тўртбурчак қилиб тўғраймиз. Қайнатиб пиширилган қовоқ бўлакларининг сувини силқитамиз. Эритилган сарёғда гўштни қовурамиз ва тайёр бўлишига озгина қолганда пиёзни қўшамиз. Туз ва мурч сепамиз. Гўшт бульонини қўшамиз. Қопқоғини ёпиб, бир соат давомида димлаймиз. Қовоқ ва сметанани қўшиб, бир озгина қайнатамиз. Таом тайёр, ёқимли иштаҳа!
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика