"Яхна торт"

"Яхна торт"
Маҳсулотлар:
500 г пряник, 500 г сметана, 2 та банан, 100 г шакар кукуни, 1 стакан ёнғоқ мағзи.
Тайёрланиши:
шакар кукунини сметана билан аралаштирамиз, пряникларни 0,5 см қилиб кесамиз, бананлар 2 мм, ёнғоқни қуруқ товада қовуриб, майда тўғраймиз. Тоғорачага плёнка солиб, кетма- кетликда сметанага бўктирилган пряниклар ва бананларни солиб чиқамиз. Ёнғоқни ҳар қаватига сепамиз. Қўл билан текислаб, устини ҳам целлофан билан ёпиб, бир кечага совутгичга қўямиз. Эртасига текис идишга ағдарсак, торт тайёр!
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика