"Творогли пудинг"
"Творогли пудинг"
Маҳсулотлар:
500 г творог, 150 г манний ёрмаси, 350 мл сут, 4 дона тухум, 150 г шакар, ванилин, 50 г майиз.
Тайёрланиши:
совуқ сутга манний ёрмасини сепамиз. Аралаштирамиз. Қуюлгунча қайнатамиз ва совутамиз. Тухум сариқларини 100 г шакар билан кўпиртирамиз ва творогга қўшамиз. Манний, ванилин қўшиб, кўпиришда давом этамиз. Тухум оқини қолган шакар билан кўпиртириб, уни ҳам қўшамиз. Аралаштирамиз. Ёғланган қолипга солиб, 180° С да духовкада қизаргунча пиширамиз.
Tavsiya qilamiz