"Қиймали типратикан"

"Қиймали типратикан"
Маҳсулотлар:
300 г қийма, 0,5 стакан гуруч, 1 дона сабзи, 1 дона пиёз, 1 дона тухум, туз, мурч, томат пастаси.
Тайёрланиши:
қиймага чала қайнатилган гуруч, қирғичдан чиқарилган сабзи, майда тўғралган пиёз, тухум, туз ва мурч солиб аралаштирамиз. Типратиканчаларни ясаб, идишга жойлаймиз. Устидан томат пастасидан тайёрланган соусни қуйиб, фольга билан ёпиб, духовкада ярим соат пиширамиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика