Товуқли рулет
Товуқли рулет
Маҳсулотлар:
1 ўрам қавати хамир, 20 дона қўзиқорин, 0,5 кг товуқ гўшти, 2 дона пиёз, туз, мурч.
Тайёрланиши:
қўзиқорин ва пиёзни тўғраб, ёғда қовуриб оламиз. Товуқ гўшти алоҳида қовурилади. Тузини ростлаймиз. Хамирни 0,5 см қалинликда ёйиб, аввал товуқ, устидан қўзиқорин солиб, ўралади. Рулет шаклига келтириб, устига тухум сариғи суртилади. Газ духовкасида 30 дақиқада тайёр бўлади.
Tavsiya qilamiz