Сабзавотли кабоб

Сабзавотли кабоб
Маҳсулотлар:
2 дона бақлажон, 3 дона булғор қалампири, 300 г қўзиқорин, 10 дона кичкина помидор, 10 дона кичкина пиёз, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, лимон шарбати, туз, мурч.
Тайёрланиши:
бақлажон айлана шаклда, бир сантиметр қалинликда тўғралади. Булғор қалампир, пиёз, қўзиқорин ва помидорлар ювилади ва ҳамма сабзавотлар бир идишга солинади. Устидан ўсимлик ёғи, лимон шарбати, туз ва мурч солиб, эҳтиётлик билан аралаштирамиз. Бир соат тин берамиз. Бир хил кетма-кетликда сихга териб, кўмир иссиғида озгина қора доғлар ҳосил бўлгунга қадар пиширамиз. Пишириш жараёнида ўзидан қолган шарбатни устидан қуйиб турамиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика