Қўзиқоринли иссиқ салат

Қўзиқоринли иссиқ салат
Маҳсулотлар:
200 г қўзиқорин, 2 та картошка, саримсоқ пиёз, кўкатлар, туз, мурч, ўсимлик ёғи.
Тайёрланиши:
картошкани пўсти билан қайнатиб оламиз. Иссиқлигида артиб, сомонча қилиб тўғраймиз. Қиздирилган ўсимлик ёғида тўғралган қўзиқоринни қовуриб оламиз. Тайёр бўлишига озгина қолганда саримсоқ пиёз, туз ва мурчни қўшамиз. Оловни ўчириб, кўкатларни солиб, аралаштирамиз. Салат учун мўлжалланган идишга махсус ҳалқачани қўйиб, аввал картошка, кейин эса қўзиқоринни соламиз. Салат иссиқлигида дастурхонга тортилади.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика