Беҳили десерт

Беҳили десерт
Маҳсулотлар:
беҳи 500 г, сарёғ 25 г, асал 25 г, ёнғоқ 100 г, майиз 50 г. Крем учун қуюлтирилган сут 50 г, сарёғ 50 г.
Тайёрланиши:
беҳининг пўстлоғини артиб, данагидан тозаланади. Сарёғ ва асални кўпиртириб, бу билан беҳининг ичи тўлдирилади. Кейин 35 дақиқа давомида парда пиширилади. Совиган беҳи ичига майиз ва ёнғоқдан тайёрланган аралашма солинади. Қуюлтирилган сут ва сарёғдан крем тайёрлаб, десертимизни безатамиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика