Олмали ва лимонли пирог
Олмали ва лимонли пирог
Маҳсулотлар:
200 г сарёғ, 200 г сметана, 0,5 стакан шакар ва 350 г ун, ванилин. Ичига: 4 та олма ва 1 та лимон.
Тайёрланиши:
хамир учун маҳсулотлардан юмшоқ хамир қориб, тиндирамиз. Лимон ва олмани пўстидан тозалаб, қирғичдан чиқарамиз. Шакар сепиб қўямиз. Хамирнинг учдан икки қисмини ёямиз. Озгина ун сепиб, ичига лимон ва олмали аралашмани соламиз. Қолган хамирни ҳам ёйиб, устига ёпамиз. Четларини чиройли қилиб, бурама қилиб чиқамиз. Устига тухум сариғи суриб, духовкага 40 дақиқага қўямиз.
Tavsiya qilamiz