Товуқ гўштли салат

Товуқ гўштли салат
Маҳсулотлар:
250 г товуқ гўшти, 200 г пишлоқ, салат барги, саримсоқ пиёз, майонез, батон нон.
Тайёрланиши:
аввал батон нонни майда кубик шаклида тўғраб, газ духовкасида қотириб оламиз. Кейин 250 г пишган товуқ гўштини худди шу шаклда тўғраймиз. Пишлоқ қирғичдан чиқарилади. Саримсоқ пиёз имкон қадар майда тўғралади. Маҳсулотларнинг барчаси майонез билан аралаштирилади. Ликобчага салат баргини териб, тайёр салатни унинг устига солинади. Ушбу салат истеъмол қилишдан бевосита олдин аралаштирилиши лозим.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика