Бақлажонли салат

Бақлажонли салат
Маҳсулотлар:
2 дона бақлажон, 1 дона тухум, 2 дона помидор, 2 дона бодринг, 1 дона булғор қалампири, кўкатлар, туз.
Тайёрланиши:
помидор ва бодринг, тўртбурчак шаклда тўғралади. Булғор қалампири ва бақлажон учбурчак қилиб тўғралади. Бақлажон қиздирилган ёғда, тухумга буланиб қовуриб олинади, булғор қалампири ёғга бир зумга солиб олинади. Кўкат майда тўғралиб, ҳаммаси аралаштирилади. Таъбга кўра туз, мурч қўшиб, дастурхонга тортамиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика