Безели торт

Безели торт
Маҳсулотлар:
0,5 литр қаймоқ, безе, малина.
Тайёрланиши:
аввал қаймоқни кўпиртириб оламиз. Таъбга кўра озроқ шакар қўшиш ҳам мумкин. Чуқурроқ идишга целлофан солиб, устидан қаймоқли крем суртамиз ва безеларни тахлаб чиқамиз. Кейин эса яна қаймоқли крем. Орасига малина солишни унутманг. Маҳсулотлар тугагач, устини ҳам целлофан билан ёпиб, бир соатга музлатичга қўямиз. Совигач тортни олиб, устини ортган қаймоқли кремимиз билан безатамиз. Устига малинани чиройли қилиб териб қўямиз. Яна бир оз совутгичда тургач, тортимиз тайёр!
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика