Илонли салат
Илонли салат
Маҳсулотлар:
1 та балиқ консерваси, 2 та тузланган бодринг, 4 та тухум, 2 та картошка, 1та пиёз, майонез.
Тайёрланиши:
картошка ва тухумни қайнатиб оламиз. Кейин уларни пўстидан тозалаймиз ва қирғичдан алоҳида идишларга чиқариб оламиз. Шунингдек, тузланган бодринг ҳам қирғичдан чиқарилади. Узунчоқ, текис ликобчага илон кўринишида аввал картошка солинади, устидан майонез суртилади. Кейин эса балиқ паштети, яна майонез, кейин тухум, майонез, пиёз ва бодринг. Маҳсулотларимиз тугагунга қадар бу кетма-кетликни давом эттирамиз. Энг сўнгги қават тухум оқи бўлиши даркор. Устидан майонез суртиб, тузланган бодринг билан безак берамиз.
Tavsiya qilamiz