Гўштли рулет
Гўштли рулет
Маҳсулотлар:
0,5 кг қийма, 125 г нон, 250 мл сут, 1 та тухум оқи, 1 та пиёз, 1 та қизил сабзи, сарёғ, 10 та бедана тухуми, туз, мурч, зира.
Тайёрланиши:
500 г гўшт қиймаси сутда юмшатилган нон ва битта тухум оқи билан аралаштирилади. Алоҳида идишда майда тўғралган пиёз ва қизил сабзи сарёғда қовуриб олинади. Қийма ва сабзавотлар, шунингдек, майда тўғралган кўкат аралаштирилади. Махсус пишириш қоғози устига қийма ёйилиб, устидан бедана тухуми терилади. Гўшт рулет шаклида ўралиб, устидан қоғоз ўраб, газ духовкасида 40 дақиқа давомида пиширилади. Тайёр бўлишига 15 дақиқа қолганда қоғоз очиб қўйилади. Бунда рулет чиройли қизариб пишади.
Tavsiya qilamiz