Антиқа қозон кабоб
Антиқа қозон кабоб
Маҳсулотлар:
500 г гўшт, 150 г думба, 8 дона картошка, ёғ.
Тайёрланиши:
олдин гўштни парраклаб оламиз. Думбани тўртбурчак шаклда тўғраймиз. Кейин картошкаларимизни артиб, ёғда қизартириб оламиз. Гўштга туз, зира, мурч сепиб аралаштирамиз. Кейин гўштнинг орасига биттадан думба солиб, ўраб, чўп ёрдамида бириктириб қўямиз. Қозон тагига картошкаларни териб, устидан гўштни солиб чиқамиз. Бир пиёла сув қуйиб, 40 дақиқага димлаб қўямиз.
Tavsiya qilamiz