Қовурма манти
Қовурма манти
Маҳсулотлар:
хамир учун: ун, туз, сув. Қийма учун: 500 г қийма, 2 дона пиёз, қовуришга ўсимлик ёғи, 4 дона картошка.
Тайёрланиши:
Ўртача юмшоқликда хамир қориб, ёнғоқдек зувалачалар ясаб, тиндириб қўямиз. Кейин пиёзни майда тўғраб, қийма билан аралаштирамиз. Хамирчаларимизни жўвалаб очиб, ичига бир қошиқдан қийма солиб, манти шаклида тугамиз. Уларни қиздирилган ёғда икки томонини қизартириб оламиз. Картошкаларни ҳам тозалаб, ёғда қизартириб оламиз. Кейин қозон тагига картошка, устига мантиларни териб, туз ва зира сепиб, 1 пиёла сув солиб, 40 дақиқага димлаб қўямиз.
Tavsiya qilamiz