“Қўзиқоринли товуқ” салати.
“Қўзиқоринли товуқ” салати.
Маҳсулотлар:
Товуқнинг лаҳм гўшти, 4 та қайнатилган тухум, 0,5 банка яшил нўхат, 300 гр қўзиқорин, 200 гр қуюқ майонез, туз, петрушка.
Тайёрланиши:
Қўзиқоринни парраклаб тўғраб, тайёр бўлгунича озгина ўсимлик ёғида қовуриб оламиз. Тухум, товуқ гўштини йирикроқ сомонча шаклида тўғраймиз. Қўзиқориннинг озгинасини безак учун олиб қўйиб, қолган ҳаммасини барча маҳсулотлар билан қўшиб, аралаштирамиз. Салат идишга жойлангандан сўнг устини қўзиқорин бўлаклари ва петрушка билан безатамиз.
Tavsiya qilamiz