Ярим ой печеньеси.

Ярим ой печеньеси.
Маҳсулотлар:
2 дона тухум, 200 гр хона ҳароратида юмшатилган маргарин, 1 пиёла шакар, 2,5 пиёла ун, озгина истеъмол содаси, ванилин.
Тайёрланиши:
Барча маҳсулотлардан қўлга ёпишмайдиган юмшоқликда хамир қориб, бир оз тиндириб қўйилади. Кейин уни 1 см қалинликда ёйиб, ундан кичкина пиёла ёки стакан ёрдамида “ярим ой”лар кесиб олинади. Газ духовкасида 180 даража иссиқликда 12 дақиқа пиширилади.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика