Ширқовоқ
Ширқовоқ
Маҳсулотлар:
бир бўлак қовоқ, ярим пиёла гуруч, сут, шакар, туз.
Тайёрланиши:
Қовоқни пўсти ва уруғидан тозалаб, тўғраб, эзилиб кетгунча қайнатамиз. Кейин унга гуруч қўшиб, пиширамиз. Суви анча тортилгач, сут, туз, шакар солиб, қайнатишда давом этамиз. 10 дақиқада ширқовоқ тайёр бўлади.
Tavsiya qilamiz