Товуқли блинчик
Товуқли блинчик
Маҳсулотлар:
Хамирига: 3 пиёла сут, 2 пиёла ун, 3 дона тухум, 2 ош.қ. ёғ, туз, шакар, истеъмол содаси.
Қиймасига: Товуқ гўшти, туз, сарёғ.
Тайёрланиши:
Маҳсулотлардан сметана қуюқлигида хамир тайёрлаб оламиз, уларни бир чўмичдан олиб, қиздирилган ва ёғ суртилган товада икки томонини қизартириб пишириб оламиз. Товуқ гўштини тузли сувда қайнатиб олиб, кейин гўштқиймалагичдан чиқарамиз. Озгина сарёғда туз сепиб қовуриб, димлаб қўямиз. 5 дақиқа ўтгач, блинчик ичига қиймадан 1 ош.қ. дан солиб, ўраб, устига сметана суртиб, дастурхонга тортамиз.
Tavsiya qilamiz