Хонаки гамбургер
Хонаки гамбургер
Маҳсулотлар:
500 гр қийма, 1 та тухум, 1 дона саримсоқ пиёз, туз, зира, нон, шакарсиз булочкалар, кетчуп, майонез, салат барги, бодринг.
Тайёрланиши:
Қийма, тухум, туз, зира, ивитилган нон, эзилган саримсоқ пиёзни яхшилаб аралаштириб, эзиб оламиз. Ундан ўртача катталикда коптокчалар ясаб, котлет кўринишига келтирамиз Қиздирилган ёғда икки томони қизаргунча қовуриб, яна 10 дақиқа газ духовкасида пишириб оламиз. Котлетимиз тайёр бўлгач, булочкаларнинг орасини кесиб, майонез суртамиз, салат барги қўйиб, котлет, парракланган бодринг қўйиб, кетчуп сурамиз. Гамбургерлар тайёр!
Tavsiya qilamiz