Олчали торт

Олчали торт
Маҳсулотлар:
Бисквит учун 6 та тухум, 1 пиёла шакар, 1 пиёла ун. Кремига: 500 мл қаймоқ, 1 пиёла шакар, ванилин, шунингдек ичига 1 стакан данаги олинган олчали мураббо.
Тайёрланиши:
Тайёр бисквитни иккига бўламиз. Тепа қаватини юпқароқ қилиб кесиб оламиз. Пастки қаватининг чети қолиб, ичини санчқи ёрдамида нонини оламиз. Тайёр қаймоқли кремнинг ярмини олган нонимиз ва олчали мураббо билан аралаштирамиз. Ҳосил бўлган масса билан яна бисквитни тўлдириб, усти қаватини ёпиб қўямиз. Устидан қаймоқли крем суртиб, олча доналари билан безаймиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика