Картошкали котлетлар
Картошкали котлетлар
Маҳсулотлар:
200 гр қийма, 1 дона пиёз, 4 дона картошка, ўсимлик ёғи, туз, зира.
Тайёрланиши:
қийма ва майда тўғралган пиёзни яхшилаб эзиб, аралаштириб оламиз. Унга туз ва зира қўшиб, кичик котлетчалар ҳосил қиламиз. Кейин картошкани пўстидан тозалаб, йирик қирғичдан чиқариб, туз сепиб аралаштирамиз. Котлет устини картошка билан қоплаб, қиздирилган ўсимлик ёғида ҳамма томонларини қизартириб қовуриб оламиз. Котлетларнинг ҳаммаси тайёр бўлгач, яна газ духовкасида 10 дақиқа давомида пиширамиз.
Tavsiya qilamiz