“Мимоза”салати.
“Мимоза”салати.
Маҳсулотлар:
4 та картошка, 1 банка майда шпрот балиғи, 5 та тухум, 200 гр пишлоқ, саримсоқ пиёз, майонез.
Тайёрланиши:
Салат идишининг энг тагига шпротларни тахлаб, устидан майонез суртамиз. Устидан картошкани қирғичдан чиқарамиз ва яна майонез суртамиз. Кейин пишлоқни қирғичдан чиқариб сепамиз. Майонез суртамиз. Саримсоқ пиёзни қирғичнинг энг майда хонасидан чиқариб, сепамиз. Тухум сариғи ва оқини алоҳида қилиб, аввал сариғини сепиб, майонез суртамиз ва энг устидан тухум оқини сепиб қўямиз.
Tavsiya qilamiz