“Мимоза” салати.

“Мимоза” салати.
Маҳсулотлар:
1 банка балиқ консерваси, 4 та тухум, 1 та яшил олма, қаттиқ пишлоқ 300 гр, 1 та пиёз, майонез, олма сиркаси.
Тайёрланиши:
Салат идиши тагига балиқ солиб, санчқи ёрдамида текислаб оламиз. Устидан майонез суртиб, сиркада ўлирилган майда тўғралган пиёз сепамиз. Кейин қирғичдан чиқарилган тухумнинг ярмини солиб, яна майонез суртамиз. Олма қаватидан сўнг, пишлоқ қавати. Кейин яна тухум ва пишлоқ якун ясайди. Ҳар бир қават орасини майонезлашни унутманг! Устини тухум сариғи ва кўкат ёрдамида худди гул каби безатамиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика