Булочкалар

Булочкалар
Маҳсулотлар:
1 ош.қ.қуруқ хамиртуриш, 1 пиёла шакар, озгина туз, 500 мл сут, 150 гр маргарин, 50 гр ўсимлик ёғи, ун.
Тайёрланиши:
Маргаринни эритиб олинг. Унга шакар, туз, сут ва хамиртуриш қўшинг. Яхшилаб аралаштиринг. Эланган ун солиб, хамир қоринг. Хамирни ёғланган тоғорачага солиб, устидан целофан билан ёпиб қўйинг. Хамир кўтарилгач, бир муштлаб, кейинги сафар кўтарилганда ундан булочкалар ясанг. 20 дақиқа тин олдиринг. Кейин газ патнисига териб, тухум сариғи суртиб, яна 15 дақиқа ошишга қўйиб қўйинг. Ундан сўнг газ духовкасида қизаргунича ўрта оловда пиширасиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика